Жаҳон

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
30 декабрь 2024, 17:40

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден «қишга кириб бораётган» Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ушбу ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ва «бошқа ўта муҳим қурол-яроғлар»ни ўз ичига олади.

Ядровий таҳдиддан огоҳлантириш: Эйнштейннинг Рузвельтга ёзган хати тарихи
30 декабрь 2024, 12:15

Ядровий таҳдиддан огоҳлантириш: Эйнштейннинг Рузвельтга ёзган хати тарихи

Альберт Эйнштейннинг 1939 йил 2 августда АҚШ президенти Франклин Рузвельтга ёзган хати 2024 йили $4 млнга сотилди. «Газета.uz» XX асрдаги энг муҳим хатлардан бири ҳисобланган ушбу мактуб тарихини америкалик биограф Уолтер Айзексоннинг Эйнштейн ҳаёти ва оламига бағишланган асари асосида ҳикоя қилади.

АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди
30 декабрь 2024, 10:23

АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди

АҚШнинг 39-президенти, мамлакатни 1977 йилдан 1981 йилгача бошқарган Жимми Картер 100 ёшда вафот этди. У тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Сиёсатчи 2015 йилдан бери онкологик касалликдан азият чекарди. Жо Байден 9 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти
29 декабрь 2024, 18:56

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, AZAL самолёти «Россия томонидан уриб туширилган» деб «аниқ айтиш мумкин». У Россия томонини «масалани бостиришга» уринишда айблади. Россия айбини тан олиши ва Озарбайжон ҳамда жабрланганларга товон тўлаши керак, деди у.

Шавкат Мирзиёев Кореяда самолёт қулагани муносабати билан таъзия билдирди
29 декабрь 2024, 13:21

Шавкат Мирзиёев Кореяда самолёт қулагани муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Муандаги авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчига ҳамдардлик билдирди. Бортдаги 181 кишидан фақат икки нафари омон қолди.

Кореяда самолёт ҳалокатида бортдагиларнинг деярли барчаси ҳалок бўлди
29 декабрь 2024, 10:46

Кореяда самолёт ҳалокатида бортдагиларнинг деярли барчаси ҳалок бўлди

Jeju Air самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва Корея Республикасининг жануби-ғарбий қисмидаги Муан аэропортида тўсиққа урилди. Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Фақат 2 киши омон қолди.

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради
28 декабрь 2024, 18:25

Владимир Путин Илҳом Алиевдан AZAL самолёти билан боғлиқ ҳалокат учун узр сўради

Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан «Фожиали ҳодиса (самолётнинг қулаши) Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани муносабати билан» узр сўради. Кремль бу вақтда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари иш олиб борганини тан олди.

Путин «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича қонун имзолади
28 декабрь 2024, 16:34

Путин «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича қонун имзолади

Россия президенти Владимир Путин 2003 йилдан бери тақиқда бўлган «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади.

АҚШ «Грузин орзуси» асосчисига қарши санкциялар киритди
28 декабрь 2024, 04:06

АҚШ «Грузин орзуси» асосчисига қарши санкциялар киритди

АҚШ «Грузин орзуси» асосчиси Бидзина Иванишвилига қарши «Россия билан алоқалари ва демократик институтларга путур етказгани» туфайли санкциялар киритди. Аввалроқ Иванишвилининг Болтиқбўйи давлатларига кириши чекланганди. Шунингдек, Украина ҳукумати ҳам унга қарши санкция киритган.

Azerbaijan Airlines самолёт ҳалокатининг дастлабки сабабларини очиқлади ва қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди
27 декабрь 2024, 19:52

Azerbaijan Airlines самолёт ҳалокатининг дастлабки сабабларини очиқлади ва қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди

Ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти «физик ва техник аралашув»га учраган, таъкидлади авиакомпания. У қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди. ОАВга кўра, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Росавиация шу куни Украина дронлари ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Германия президенти парламентни тарқатиб юборди
27 декабрь 2024, 17:14

Германия президенти парламентни тарқатиб юборди

Германия президенти Штайнмайер мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 23 февралда бўлишини маълум қилди. Аввалроқ бундестаг депутатлари канцлер Олаф Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилганди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланди (фото)
27 декабрь 2024, 15:41

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланди (фото)

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишига старт берди. «Бу йўналиш Хитойдан Қирғизистонга, Марказий Осиё ва Яқин Шарққа ҳамда Европа Иттифоқига юкларни етказиб беришни таъминлайди», — деди Жапаров.

Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилинди
27 декабрь 2024, 13:31

Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилинди

Жанубий Корея парламенти бош вазир, шу билан бирга, президент вазифасини бажарувчи Хан Док Суга импичмент эълон қилди. Бу Су ҳукумати президент Ёль ва унинг рафиқаси терговига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда конституциявий суд таркибига судьяларни тайинлашдан бош тортганидан сўнг содир бўлди.

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди
27 декабрь 2024, 11:47

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ 92 ёшида вафот этди. У мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар меъмори ва «иқтисодий либераллаштириш қаҳрамони» ҳисобланади. Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача бош вазир сифатида ишлаган.

Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди — Euronews
26 декабрь 2024, 18:36

Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди — Euronews

Озарбайжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Euronews. Бу вақтда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина дронларини уриб туширмоқчи бўлган. Ракета эса самолёт ёнида портлаб, унинг қопламасига зарар етказган.

Туркия Марказий банки салкам 2 йил ичида илк марта асосий ставкани пасайтирди
26 декабрь 2024, 16:28

Туркия Марказий банки салкам 2 йил ичида илк марта асосий ставкани пасайтирди

Туркия Марказий банки деярли икки йил ичида биринчи марта асосий ставкани 50% дан 47,50% гача пасайтирди. Регулятор март ойидан буён асосий ставкани 50 фоиз даражасида сақлаб келаётганди.

Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган
25 декабрь 2024, 20:43

Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев. 29 киши, жумладан, 3 бола шифохонага ётқизилган.

Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
25 декабрь 2024, 16:52

Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади

Эрон WhatsApp мессенжери ва Google Play иловалар дўконига киришга қўйилган тақиқни бекор қилмоқда. Ёзда мамлакатнинг янги президенти Пезешкиён интернет-цензурани юмшатишга ваъда берганди. Эронда кўплаб иловалар бир неча йиллардан бери тақиқда қолмоқда.

Покистоннинг Афғонистондаги бомбардимонидан 46 киши ҳалок бўлди
25 декабрь 2024, 15:39

Покистоннинг Афғонистондаги бомбардимонидан 46 киши ҳалок бўлди

Покистон Афғонистоннинг Пактика вилоятига бомбардимон уюштирди, камида 46 киши ҳалок бўлди. «Толибон» бу ҳаракатлар учун қасос олишни ваъда қилди. Покистон томони ҳаво ҳужумлари чегара бўйлаб «террорчилар яширинган жойларни» нишонга олганини билдирди.

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти қулади. Нималар маълум?
25 декабрь 2024, 12:45

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти қулади. Нималар маълум?

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг