Жаҳон

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 февраль 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШнинг мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини оширгани, ЕОИИда Қозоғистон тажрибаси асосида таълим соҳасида ягона портал яратилиши, Германияда концлагернинг 95 ёшли собиқ котибасига айблов ҳукми чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди
5 февраль 2021, 17:15

Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди

3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалари ўрнатилди ва икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш режалари муҳокама қилинди.

«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда». Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида
5 февраль 2021, 16:43

«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда». Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида

4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди.

Байден Навалнийни зудлик билан озод этишни талаб қилди
5 февраль 2021, 12:21

Байден Навалнийни зудлик билан озод этишни талаб қилди

АҚШ президент Жо Байден ташқи сиёсат масалалари бўйича қилган нутқида Россия ҳукуматидан Навалнийни озод этишни талаб қилди. Жо Байденнинг таъкидлашича, Навалний «коррупцияни фош қилаётгани учун ўлжага айланган».

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 февраль 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мьянма ҳарбий ҳукуматининг Facebook’ни блоклагани, Исроилнинг Сурияга ҳаводан ҳужуми, БМТнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларида кескин ўсишини қайд этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади
4 февраль 2021, 18:17

Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида эришилган битимга кўра, Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошира бошлайди. Қатновлар Қоҳира ва Тошкент, Шарм ал-Шайх ва Тошкент ўртасида иккитомонлама йўлга қўйилади.

Чехия ва Нидерландияда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди
4 февраль 2021, 11:41

Чехия ва Нидерландияда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди

Чехия ва Нидерландияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Пандемия бошланганидан бери Нидерландияда COVID-19 асоратларидан 14,2 мингдан ортиқ, Чехияда эса 16,6 мингдан ортиқ инсон вафот этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 февраль 2021, 19:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада муҳолифатнинг президентга нисбатан импичмент эълон қилиш ташаббуси, Саудия Aрабистонининг 20 мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқлагани, AҚШда металл детекторларидан ўтишдан бош тортган амалдорларга жарималар қўлланилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлади
3 февраль 2021, 15:41

«Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлади

Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган «Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлиши маълум қилинди. Лойиҳа учун умумий 4,8 млрд доллар кредит жалб қилинади.

Жефф Безос Amazon компанияси директорлигидан кетади
3 февраль 2021, 10:22

Жефф Безос Amazon компанияси директорлигидан кетади

Дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жефф Безос Amazon компанияси директорлик лавозимидан кетди. Эндиликда у компаниянинг директорлар кенгашини бошқаради. Amazon раҳбари вазифасини веб-сервислар бош директори Энди Ясси эгаллайди.

Алексей Навальний 3,5 йилга қамалди
3 февраль 2021, 08:55

Алексей Навальний 3,5 йилга қамалди

Суд Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартирди — у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Навальний умумий режимдаги колонияга жойлаштирилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 февраль 2021, 21:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Косово дипломатик алоқаларни ўрнатгани, Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналарнинг мусодара қилингани, Google компаниясининг камситиш ҳолатлари учун 3,8 млн доллар тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ТИВ халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда
1 февраль 2021, 19:52

ТИВ халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрлари учун ёзадиган мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганлигини маълум қилди. Аккредитация бўйича жавоб қонун бўйича 2 ойда эмас, 6 ойда берилган. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини, ижобий мақолалар ёзишини сўраганлигини айтмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 февраль 2021, 19:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистонда Мудофаа вазирлигининг қайта тузилаётгани, Италияда коронавирусга қарши вакцинациянинг таҳдид остида қолгани, Жанубий Кореяда карантин чекловларининг 14 февралга қадар узайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди
1 февраль 2021, 16:49

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди

Қозоғистонда ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини олиб юрмасликка рухсат берилди. Полиция ходимлари ҳайдовчилар маълумотларини планшетлар орқали текширишади.

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди
1 февраль 2021, 11:17

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди

Мьянмада ҳарбийлар ҳукумат раҳбарлари ҳибсга олингани ва мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Ушбу қарор сохталаштирилган парламент сайловлари туфайли қабул қилинганини таъкидламоқда.

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди
1 февраль 2021, 10:17

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди

Россия бўйлаб минглаб одамлар муҳолифатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун иккинчи маротаба юришлар уюштиришди. 5 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди
30 январь 2021, 17:54

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Таъкидланишича, у бир шахсга давлат юқори лавозимига тайинланишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 январь 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда коррупцияда айбланган амалдорларни кўча тозалаш орқали жазолаш таклиф қилингани, Хитойда давлат компанияси собиқ раҳбарининг коррупция ва хотинбозлик учун қатл этилгани, AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга қўлламаслик тавсия қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди
29 январь 2021, 12:27

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг