Сўнгги ҳафталарда Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари иссиқхона газлари эмиссияси натижасида юзага келган глобал исиш туфайли пайдо бўлган, дейилади World Weather Attribution тадқиқотида.
Қирғизистонда 2026 йилнинг 31 декабрига қадар энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Мамлакат президенти, шунингдек, сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун кунлик тартибга солиш бассейнлари қурилишини маълум қилди.
Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида энг баҳсли қонун лойиҳаларидан бирини кўпчилик овоз билан қабул қилиб, Олий суд ваколатларини чеклади. Ислоҳот лойиҳаси мамлакатда олти ойдан бери давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.
24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.
Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.
Ураль кон-металлургия компанияси АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди. Аввалроқ Forbes Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов компаниянинг янги бенефициар эгасига айлангани ҳақида хабар берганди.
АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Маълумотларга кўра, улар Россия мудофаа саноати учун Россияга электроника ва санкция остидаги бошқа маҳсулотларни етказиб берган. Украина ТИВ Қирғизистон элчисини чақиртирди.
Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланиб, шифохонада вафот этган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.
Қирғизистон қўш мақсадли товарлар экспорти устидан назорат кучайтирилганини билдирди. Аввалроқ The Washington Post АҚШ Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдами учун мамлакатга қарши санкциялар тайёрлаётганини ёзганди. Қирғизистон МХДҚ санкцияларни хусусий компаниялар бузиши мумкинлигини тан олди.
Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит шифохонада вафот этди. 17 ёшли гумонланувчи қидирувга берилган.
Россия томонидан Украинанинг Николаев вилояти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ракета зарбаси 3 қаватли бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган ва 450 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин ЖАРда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди. У ерда Путинни мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олиши мумкин эди. РФ раҳбари украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.
АҚШ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда, дея хабар берди The Washington Post. Мамлакат ҳудуди орқали санкциялар остидаги маҳсулотлар, хусусан, Хитой дронлари Россияга етказиб берилаётгани таъкидланган.
Исроилда баҳсларга сабаб бўлган суд ислоҳоти лойиҳасига қарши янги йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди, бир қанча шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлмоқда.
Ўзбекистон Henley & Partners консалтинг компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида беш поғонага юқорилаб, 78-ўринни эгаллади. Япония 5 йил ичида биринчи марта рейтингда етакчиликни йўқотди, унинг ўрнини Сингапур эгаллади. Афғонистон паспорти эса энг кучсиз деб топилди.
Қирғизистон президенти имзолаган қонун билан барча давлат хизматчиларига қирғиз тилини билиш мажбурий этиб белгиланди. Иш жараёнида ҳам қирғиз тилидан фойдаланиш мажбурияти юкланмоқда.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июлдан бошлаб Туркия ҳамда БМТ иштирокида Украина билан тузилган дон шартномаси амалда тугатилганини маълум қилди. У бунга битимдаги Россия талаблари бажарилмаганини сабаб сифатида келтирган.
Оммавий намойишлардан сўнг ғойиб бўлган «ахлоқ полицияси» Эрон кўчаларига қайтди. Пиёда ва автомобиль патруллари аёлларнинг ҳижоб ўраш мажбуриятини назорат қилади.
Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва унда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нафар бола яраланган.
Минглаб Украина фуқаролар Россия Украина томонидан босиб олинган ҳудудлардаги расмий ва норасмий қамоқхоналарда сақланмоқда. Улар қийноққа солиниб, қул сифатида меҳнатга мажбурланмоқда, дейилади Associated Press суриштирувида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг