Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 19 апрель куни одам ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ҳайдовчи М.Т. (1986 йилда туғилган) ўз бошқарувидаги Volkswagen автомашинасини Н.Холматова кўчасида бошқариб бораётиб, ҳайдовчи М.М. (2003 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Spark автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ҳайдовчиси М.М. жароҳатлар билан ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетгани ва тўғрисидан келаётган машина билан ЙТҲ содир этганини кўриш мумкин.