Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.
Самарқанд шаҳрида Сobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилди.
Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.
Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.
Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчисини юқори тезликда келаётган Damas уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди, ҳайдовчи қамоққа олинди.
Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.
Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.
16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.
Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.
Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.
Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.
Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.
Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.
Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг