«Шунақаси ҳам бўлган». Энергетика вазири — нефть ва газ саноатида инвесторлар билан шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳақида
16 май 2024, 19:06

«Шунақаси ҳам бўлган». Энергетика вазири — нефть ва газ саноатида инвесторлар билан шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов нефть-газ соҳасида инвесторлар билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқишга оид саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, айрим ҳолларда инвесторларга қўшимча мажбуриятлар юкланган, бироқ улар инвестиция муҳитининг ёмонлашуви хавфи туфайли ошкор этилмаган.

«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди
16 май 2024, 19:00

«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланди

19 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Бош соврин — 10 млн сўм.

Дания ва Литва Ўзбекистонга янги элчилар тайинлади
16 май 2024, 17:41

Дания ва Литва Ўзбекистонга янги элчилар тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Дания элчиси Якоб Хеннингсен ва Литва элчиси Эгидиюс Навикасдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат
16 май 2024, 17:24

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат

Майдан сентябрь ойига қадар Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён соат 22:00 дан 06:00 гача бажарилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик «иш жараёнида ноқулайликлар туғилиши муқаррар экани», бироқ барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди
16 май 2024, 16:45

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди

Тошкент метрополитени ходимаси фирибгарликда гумонланиб ушланди. У фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани айтилмоқда.

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор
16 май 2024, 16:42

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор

Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди
16 май 2024, 16:02

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.

Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилди (фото)
16 май 2024, 15:49

Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилди (фото)

Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Фаррух Зокиров иштирок этди. Президент хонанданинг мемориал музейи, эстрада санъати халқаро танлови ва унинг номидаги стипендия ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади
16 май 2024, 15:24

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2024 йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда
16 май 2024, 15:00

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда

IT Park University`да кириш имтиҳонларини топширишда MacBook Pro акциясида иштирок этиш имконияти мавжуд.

Португалиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
16 май 2024, 14:20

Португалиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Португалиянинг янги элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди
16 май 2024, 13:06

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини маълум қилди. Энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган.

«Чоршанба кунлари бўш экансан». Байден Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига шаъма қилди
16 май 2024, 12:48

«Чоршанба кунлари бўш экансан». Байден Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига шаъма қилди

АҚШ президенти Жо Байден бўлажак сайловлардаги рақиби Дональд Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига, фақат чоршанба кунлари вақти бўлишига шаъма қилди. Трамп дебат бўйича чорловни қабул қилди. Байден жамоаси дебатлар олдиндан овоз бериш бошланишидан аввал ўтишини истамоқда.

Президент Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида қатнашади
16 май 2024, 12:38

Президент Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан танишилади.

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)
16 май 2024, 12:11

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)

Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Uzum Market реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди
16 май 2024, 11:00

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Uzum Market реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди

Uzum Market Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда реабилитация воситаларини етказиб бериш лойиҳасини ишга туширди.

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди
16 май 2024, 10:45

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди

Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили
16 май 2024, 10:42

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили

Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди
16 май 2024, 10:14

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди

Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.

Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
16 май 2024, 10:08

Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Пастдарғом туманида қулаб тушган уй эгаси ИИБга мурожаат қилиб, унга 300 минг доллар миқдорида моддий зарар етказилганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қурилиш вазирлиги унинг қўшниси лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан ер қазиш ишларини олиб борганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг