Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
16 май 2024, 10:08

Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Пастдарғом туманида қулаб тушган уй эгаси ИИБга мурожаат қилиб, унга 300 минг доллар миқдорида моддий зарар етказилганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қурилиш вазирлиги унинг қўшниси лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан ер қазиш ишларини олиб борганини маълум қилди.

Реҳина Мария Кастижио ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди
16 май 2024, 09:20

Реҳина Мария Кастижио ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди

Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган.

Тошкентда иккита автобус тўқнашди
16 май 2024, 00:38

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Газ ва электр энергияси тарифларини оширишда газ импорти ҳисобга олинган — энергетика вазири
15 май 2024, 23:04

Газ ва электр энергияси тарифларини оширишда газ импорти ҳисобга олинган — энергетика вазири

Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига янги тарифларни белгилашда харажатларнинг бир қисмини қоплаш, шунингдек, табиий газни импорт қилиш харажатлари ҳисобга олинган, деди энергетика вазири. Ҳозирча ижтимоий меъёрларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилмаяпти.

ЕТТБ 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини 6,5 фоиз этиб баҳолади
15 май 2024, 22:12

ЕТТБ 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини 6,5 фоиз этиб баҳолади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМи 2024 йилда 6,5 фоизга, 2025 йилда эса 6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, инвестициялар ва соф экспорт ўсиш омиллари, энергия ва сув ресурслари тақчиллиги эса чекловчи омиллар бўлади.

Яқин ойлар Украинадаги урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин — NYT
15 май 2024, 21:18

Яқин ойлар Украинадаги урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин — NYT

Оқ уй Россия Украинадаги уруш траекториясини ўзгартириш учун куч олаётганидан хавотирда. Улар яқин ойлар томонлар учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини кутмоқда, деб ёзди New York Times.

Президент Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди
15 май 2024, 20:22

Президент Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Тошкентда ёшларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ташкилот институтларида стажировка ўташини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилди
15 май 2024, 19:45

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилди

Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ҳаётига суиқасд уюштирилди — унга ҳукумат мажлисидан чиққан пайти ўқ узилди. Сиёсатчининг аҳволи оғир, ҳужумчи қўлга олинди.

«Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида тўловларни доллар, евро, юань ва рублда амалга оширишга рухсат берилди
15 май 2024, 19:28

«Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида тўловларни доллар, евро, юань ва рублда амалга оширишга рухсат берилди

Президент қарори билан «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилди.

Президент Coca Cola компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади
15 май 2024, 18:32

Президент Coca Cola компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Президент Coca Cola компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Инвестициялар ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Чоршанба куни компания мамлакатдаги тўртинчи заводини очди. Бешинчиси келаси йили очилиши кутилмоқда.

Самарқандда хандақ қазилгани ортидан қўшни уй қулаб тушди (видео)
15 май 2024, 18:04

Самарқандда хандақ қазилгани ортидан қўшни уй қулаб тушди (видео)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.

«Даромадларни декларациялаш тизимини жорий этишни тезлаштириш». ХВЖ миссияси Ўзбекистонга қатор тавсиялар берди
15 май 2024, 16:57

«Даромадларни декларациялаш тизимини жорий этишни тезлаштириш». ХВЖ миссияси Ўзбекистонга қатор тавсиялар берди

Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистон билан 2024 йилги маслаҳатлашув якунлари бўйича баёнотни эълон қилди. Миссия, жумладан, мамлакатга манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва даромадларни декларациялашнинг самарали тизимини жорий қилишни тезлаштиришни тавсия қилди.

Апрелда сезилган инфляция даражаси бироз тезлашди. Дорилар нархи ошганини қайд этганлар кескин кўпайди
15 май 2024, 16:22

Апрелда сезилган инфляция даражаси бироз тезлашди. Дорилар нархи ошганини қайд этганлар кескин кўпайди

Апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз тезлашиб, 13,7 фоизни (+1 фоиз) ташкил этди. Респондентлар орасида дорилар ва тиббий хизматлар нархи кескин ошганини қайд этганлар сони сезиларли даражада кўпайди.

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди
15 май 2024, 15:55

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди

Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.

Коммунал хизматлари нархлари кўтарилиши фонида ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмаси кескин ошди
15 май 2024, 15:37

Коммунал хизматлари нархлари кўтарилиши фонида ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмаси кескин ошди

Ўзбекистон аҳолисининг йиллик инфляцион кутилмаси коммунал хизматлар нархлари кўтарилишидан сўнг кескин ошди, дейилади Марказий банкнинг мартда ўтказган сўрови натижасида. Корхоналар ҳам бу омилни қайд этган, аммо улар валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсиридан кўпроқ ташвишланмоқда.

Венесуэла барча музликларини йўқотган илк давлатлардан бири бўлди
15 май 2024, 15:31

Венесуэла барча музликларини йўқотган илк давлатлардан бири бўлди

Венесуэла замонавий тарихда барча музликларини йўқотган биринчи давлатлардан бири бўлди. Иқлим ўзгариши туфайли унинг охирги музлиги — Ла Корона кутилганидан тезроқ эриб, муз майдонига айланиб қолди.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Варшавадаги турнирда олтинчи ўринни эгаллади
15 май 2024, 14:42

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Варшавадаги турнирда олтинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Grand Chess Tour`нинг биринчи босқичи — Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 турнирида олтинчи ўринни эгаллади ва 11 минг доллар мукофот пули олди. Ғолиб Магнус Карлсен бўлди.

Фарғонада диний экстремистик оқим аъзоси 12 йилга қамалди
15 май 2024, 14:16

Фарғонада диний экстремистик оқим аъзоси 12 йилга қамалди

Олтиариқ туманида «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқими аъзоси қўлга олинди. У Россиядан қайтиб, Telegram`даги турли гуруҳларда ақидапарастлик ғояларини тарқатиб келган. Бағдод тумани суди уни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Термиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади
15 май 2024, 13:20

Термиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида визасиз режим жорий этилади. Шунингдек, Афғонистон ва Покистон фуқароларига ҳудуд ичида дўкон ва бинолар сотиб олишга рухсат берилди. Савдода сўм билан бирга доллар, рубль, евро ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади.

Тўққизта ҳудудда сел келиши кутилмоқда
15 май 2024, 12:43

Тўққизта ҳудудда сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 16−22 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг