Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви,"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит мулк сифатида сотувга қўйилиши, Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашуви — «Газета.uz»нинг 7 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021−2022 ўқув йилдан Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» — «School Counselor» дастури ишга туширилмоқда. Дастур муваффақиятли тажрибадан ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.
11 йиллик қаровсизликдан сўнг Садриддин Айний номидаги Бухоро давлат мусиқали драма ва комедия театрини таъмирлашга 2022 йилда 64,5 млрд сўм ажратилиши маълум қилинди. Театр жамоаси ҳозирда фаолият юритаётган «Кўҳна ва боқий Бухоро» мажмуасидаги театр биноси эса маданият саройига айлантирилади.
Яқин йилларда Тошкент марказидаги князь Романовнинг саройи ва унга туташ боғ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун очиқ бўлади. У кўп йиллардан буён одамлар ташрифи учун ёпиқ эди. Сарой интерьери ва фасадининг кўриниши — «Газета.uz» фоторепортажида.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ИИББга жамоат тартибини сақлаш ва бошқа мақсадлар учун 3 млрд сўм ажратади.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат вилоятларида замонавий ва энергия жиҳатидан тежамкор 15 тагача мактабларни молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва хизмат кўрсатиш учун хусусий операторни танлашда тендер ўтказишга ёрдам беради.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда «Гулистон сити» барпо этилишини таклиф қилди. Аввалроқ, «Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилган эди.
«Чорвоқ оромгоҳи» масканининг 8 та алоҳида лотлар бўйича савдо жараёнлари тўхтатилди ва оромгоҳ яхлит мулкий мажмуа сифатида аукционга қўйилди. Харидорга ҳудуддаги меҳмонхона ва туризм инфратузилмасини сақлаб қолиш ҳамда Чорвоқ оромгоҳининг Германия компанияси олдидаги 573 минг 568 евро қарзини тўлаш талаби қўйилмоқда.
Сентябрь ҳолатига Пробация хизмати томонидан 60 минг 434 киши назорат остига олинган. Уларнинг 91,5 фоизини эркаклар, 8,5 фоизини аёллар, 28 фоизини ёшлар ва 1 фоиздан камроғини вояга етмаганлар ташкил қилади. 2001 йилда битта инспектор 13 кишини назорат қилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 108 кишига етди.
Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, энергетика вазирлигининг бензин нархи ошишига изоҳи, «Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланиши — «Газета.uz»нинг 6 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.
Болаликда нигоҳларингизни кўкка қаратиб, ҳаяжон билан «самолёт!» дея ҳайқирганларингиз ёдингиздами? «Темир қушлар»га бўлган бу қизиқиш, гарчи ёшлари улғайган бўлса ҳам, авиаспоттерларни ҳамон тарк этгани йўқ. Улар ҳар қандай об-ҳавода ҳам лайнерларнинг учиш-қўнишларини фотосуратга олишга шошадилар. «Газета.uz» Ўзбекистон споттерлари билан уларнинг севимли машғулотлари, ўлкамиз ва хориждаги споттинг фарқи ҳақида суҳбатлашди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга ошган. Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари асосан Аи-91 нархи 8100 сўмгача ошгани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда. Энергетика вазирлиги Аи-80 нархи ички бозордаги интервенция ҳисобига ушлаб турилганини, Аи-91, Аи-92, Аи-95 нархи эса жаҳон нефть бозорига боғлиқ эканлигини маълум қилди.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб керган спорт залида шуғулланётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига кўра, 2022 йил мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.
Русланбек Давлетов жамият очиқлик сиёсати орқали мансабдорларни тарбиялашини таъкидлади. «Агар амалдорнинг битта қадами бировга ёқмайдиган қадам бўлса, албатта яширишга ҳаракат қилади, кўп ҳолатларда шунақа», — деди у. Вазирнинг фикрича, очиқлик «қайсидир вазирлик учун қийин бўлиши мумкин, лекин жамият учун яхши».
Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.
Яшнобод туманида «Lada 11184» автомашинаси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб вафот этди.
Тошкент вилоятида қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди. Улар бунга қадар жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.
Президент қарори билан 2022 йилдан якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади. Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.
Қидирувга берилган ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев 2 млн долларни ўзлаштирганликда айбланаётганлиги маълум бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг