«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун кундуз куни ҳарорат ҳали ҳам паст бўлиб, куннинг ўртасига келиб, ҳаво 2−4 даража совуқ бўлади.
Дам олиш кунлари кечаси ҳаво ҳароратининг кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.
Якшанба куни кечалари 1−6 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса ҳаво 7−10 даража илиқлашади.
Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи ҳудудларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.