Тошкент шаҳрида 3−7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет
Тошкент шаҳрида 3−7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсаткич 1997 йил 18 июлда кузатилган.
Сана | 2021 йилда қайд этилган максимал ҳаво ҳарорати, °С | Мутлақ максимал ҳаво ҳарорати, °С (йил) | Ўртача суткали ҳаво ҳароратининг кўп йиллик шу давр учун меъёрий қийматдан четлашиши, °С |
3 июнь | +38,2 | +37,8 (1895) | +8,2 |
4 июнь | +39,2 | +38,3 (1900) | +6,5 |
5 июнь | +41,6 | +38,6 (2008) | +8,2 |
6 июнь | +42,6 | +38,5 (1911) | +9,9 |
7 июнь | +40,8 | +39,7(1894) | +9.6 |
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни 3−7 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудларида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7−10 даража юқорилаши тўғрисида хабар берилганди.