Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29−31 июль кунлари сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, бу Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига юз бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ҳафтанинг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даража атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган эди.