Ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган асосан кам булутли иссиқ об-ҳаво, кучсиз, баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23−24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан +2…+3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +17…+22 даража, кундуз кунлари 23−26 августда +33…38 даража, 27−28 августда +31…+36 даража атрофида бўлади.