Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. Ҳаво ҳарорати +3…+8 даржа илиқдан кўтарилмайди. Бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан +12…+15 даражага паст бўлади. Бунга кеча Урал ҳудудларидан мамлакатимизга кириб келган совуқ антициклон сабабчидир.
Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашади. Ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.
Эртага ҳаво ҳарорати кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқни, кундуз куни +6…+11 даража илиқни ташкил этади. Якшанба куни кечаси 0…+5 даража илиқгача, баъзи жойларда эса -2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундуз куни +9…+14 даража илиқгача исийди.