Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Кун ўрталарига келиб, ҳудуднинг катта қисмида ҳаво +16…+18 даража илиқгача исийди.
Эртага республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати +3…+8 даража илиқ атрофида бўлади, лекин кундуз куни эса сезиларли даржада совуқлашади. Кундуз кунги ҳарорат +8…+13 даража илиқдан юқори бўлмайди.