Бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +5…+10 даража илиқгача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, совуқ антициклон шарқий томонга қараб силжийди, ҳаво ҳарорати кўтарилади.

Эртага кечаси −1…−6 даража совуқ, кундуз куни +8…+13 даража илиқ бўлади. Якшанба куни ҳаво янада исийди, кечаси ҳарорат -2 даража совуқ, +3 даража илиқгача, кундуз куни +14…+17 даража илиқгача кўтарилади.