Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўади.
Шанба ва якшанба кунлари совуқ антициклон республикамиз ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони +13…+15 даража илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари +6…+9 даража илиқ, кундуз кунлари +4…+7 даража илиқ атрофида бўлади.