Ўзгидромет об-ҳавонинг ёмонлашиши кутилаётгани ҳақида шошилинч ахборотни эълон қилди.
Ўзбекистон ҳудудига 12−15 декабрда Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.
Республикада 12−14 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12−13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйлаб ҳаво ҳароратини меъёрдан 8−10 даража пасайиши кутилмоқда.
13−15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −3…−8 даража совуққача, кундуз кунлари 0…+5 даража илиққача, шимолда кечалари −7…−12 даража совуққача, баъзи жойларда −14…−16 даража совуққача, кундуз кунлари −3… даража совуқ +2 даража илиққача пасаяди.