11−15 март кунлари Ўзбекистонда кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати:
- Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон;
- Фарғона вилояти: Сўх, Ферғона, Бешариқ;
- Андижон вилояти: Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманлари.
Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5−9 март кунлари ҳам кучли ёмғирлар ёғиши сабаб 9 та вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинганди.