Жорий йилнинг 18−20 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.
18−20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдирорқ бўлиши мумкин. Жумладан:
19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
19−20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
19−20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
20 апрель эрталабга ёғингарчилик миқдори (12 соатда мм) тарқалиши харитаси. Фото: Ўзгидромет.
18−20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.
19−20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18−23 дажагача пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал Ўзбекистонда ҳафта охири ҳаво ҳарорати кун давомида +35 даражагача кўтарилиши, бу апрель ойининг ўрталаридаги меъёрдан 6−8 даражага юқори бўлиши ҳақида хабар берилган эди.