Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ об-ҳаво кузатилади. Ўзгидромет бу куз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан бироз илиқроқ бўлишини маълум қилди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +34…+39 даража атрофида бўлади.

Пайшанба кунидан бошлаб мамлакат ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13…+18 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 даражагача бироз пасаяди.

7−9 сентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

6 сентябрь куни шимолда, 7−8 сентябрь кунлари республиканинг чўл ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Аввалроқ, 5 сентябрь куни 5 баллик магнит бўронлари кузатилади, сешанба кунига келиб бўрон таъсири камая бошлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.