Ўзбекистон ҳудудига 10−12 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади, дея хабар қилмоқда «Ўзгидромет».

10−12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15−18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20−23 метр/секундга етиши мумкин.

11 сентябрга шамол тезлигининг тақсимланиши харитаси. Фото: Ўзгидромет.

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11−12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13 даражагача, кундуз кунлари +25…+28 даражагача пасаяди.