17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу хақда Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Ҳаво ҳарорати +8…+10 даражага пасайиши кутилмоқда.
17−19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражагача илиқ, республика шимолида баъзи жойларда 0…-2 даража совуқ, кундуз кунлари +15…+20 даражагача кўтарилади.
Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.
17−18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.