Ўзгидромет хизмати агентлиги ҳафта давомида — 30 январь-3 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Душанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб +7…+10 даражагача кўтарилади.
Сешанба куни Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.
1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, 1−2 февралда Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.
31 январь ва 1−2 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари −1…+4 даражани, кундуз кунлари +5…+10 даражани ташкил этади.
Пойтахтда душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +7…+9 даража бўлади. 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+2 даража, кундузи +7…+9 даража бўлади.
1−2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари +2…+5 даража, кундуз кунлари +5…+10 даража бўлади.