Ўзгидромет хизмати агентлиги Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани муносабати билан тезкор гидрометеорологик ахборот билан чиқди.
31 январь ва 1−2 феврал кунлари мамлакат бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1−2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ёғингарчилик миқдори тақсимланиши харитаси
Харита: Ўзгидромет
Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1−2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
1−3 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.