Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати 16−23 март кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
- Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.