Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 16−18 май саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан 5−8 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво +38…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42…+43 даражагача исийди.

Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутсиз бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан +38…+40 даража бўлади.