Ўзгидромет хизмати агентлиги 23−29 февраль кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.