Ўзгидромет хизмати агентлиги 1−7 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.