Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Ўзбекистондан Қозоғистонга сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудлар аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 15 та юк автомашинасидан иборат инсонпарварлик юки шакллантирилиб, юкларни етказиб бериш бўйича ташкилий масалалар белгилаб олинган. Уни президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ етказиб беради.

Инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

«Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 миллиард сўмлик 100 тонна юк жўнатилган.

Фото

инсонпарварлик ёрдами, қозоғистонинсонпарварлик ёрдами, қозоғистонинсонпарварлик ёрдами, қозоғистонинсонпарварлик ёрдами, қозоғистонинсонпарварлик ёрдами, қозоғистон