Сиёсат

дайжест

Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувдаги тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеосига изоҳ берди

Интернетда Туркияда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувда бўлган тадбиркор Шерали Собиржанов ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. БП видео январь ойида бош прокурор ўз маблағи ҳисобидан даволанаётган турк клиникасида ёзиб олингани ва амалдор бу тадбиркор билан таниш бўлмаганини маълум қилди.


дайжест

Ўзбекистон АҚШнинг интеллектуал мулк бўйича қора рўйхатидан чиқарилди

Ўзбекистон 2000 йилдан бери илк марта интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) қора рўйхатига киритилмади. Бунга муаллифлик ҳуқуқлари масаласига «юқори даражада сиёсий» эътибор қаратилгани, Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ва бошқалар келтирилган.


Иқтисодиёт

дайжест

Axens Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун Бухоро НҚИЗни модернизация қилишга ёрдам беради

Франциянинг Axens компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш доирасида қатор қурилмаларни лойиҳалаштиради. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз»га Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечиб, 1 млн тоннадан ортиқ Евро-5 синфидаги Аи-92 ва Аи-95 бензинларини ишлаб чиқаришга ўтиш имконини беради.


дайжест

Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатациясига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади. Унга кўра, 1 майдан бошлаб узунлиги 20 километргача бўлган йўлларни эксплуатацияси учун эълонлар давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилади.


дайжест

Ўзбекистон ва Тожикистон транзит юк ташишда рухсатнома бланкаларини бекор қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари юк машиналари транзитини соддалаштириш ва рухсатнома бланкаларини бекор қилишга келишиб олди. Бу етказиб бериш муддатини қисқартириши ва юк хавфсизлигини ошириши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жадаллаштирилади, 12 та корхона акциялари биржага чиқарилади

Президент давлат объектларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 247 та корхонанинг давлат улушлари, 1000 дан ортиқ кўчмас мулк объекти ва 12 та йирик корхона акциялари савдога чиқарилади. Сотилмай қолган ер участкалари нархи босқичма-босқич пасаяди.


дайжест

Тошкент аэропортида янги юк терминали 2 босқичда қурилади

Тошкент халқаро аэропортида йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк терминали қурилади. Ҳозирги терминал 30 минг тонна сиғимга эга, бироқ 2024 йилда у икки баробардан кўпроқ юк ва почта жўнатмаларини қабул қилиши кутилмоқда.


Жамият

дайжест

«Бу ҳечам қаҳрамонлик эмас». Тошкент халқ кутубхонаси ходимлари 1966 йилги зилзиладан сўнг китобларни қандай қутқаргани ҳақида

1966 йилги зилзила Тошкентдаги ўнлаб жамоат биноларини вайрон қилган. Улар орасида Тошкент халқ кутубхонаси ҳам бор эди. «Газета.uz» ушбу муассаса ходимлари қандай қилиб вайроналар остидан нодир китоблар, қўлёзмалар, ноталар ва босма нашрларни олиб чиққани ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Америкалик таниқли шифокор Жўлдас Қулжанов — Тошкентни зилзиладан кейин тиклашдаги иштироки ҳақида

Таниқли ортопед-жарроҳ, Сент-Луис (АҚШ) университети клиникаси профессори Жўлдас Қулжанов қандай қилиб 18 ёшида 1966 йилги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Тошкентга келгани ва бир ярим йил қурилишда ишлагани ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.


дайжест

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри». Тошкент ҳокими ижарага берилган Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари ҳақида

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари ижарага берилишини изоҳлади. «Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғларининг аҳволи яхшимас. Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа», деди ҳоким.


дайжест

Қашқадарёда қизнинг номусига тегиш билан таҳдид қилиб, жараённи видеога олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди

Қашқадарёда йигит вояга етмаган қизни ечинишга мажбурлаб, жинсий тегажоғлик қилгани ва калтаклагани видеоси тарқалди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, йигит ва жараённи видеога олган шахсга нисбатан жиноий иш очилди.


дайжест

Фото: Тошкент аэропортида баҳорги авиаспоттинг ўтказилди

Тошкент халқаро аэропортида олтинчи марта расмий споттинг-тур ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 30 дан ортиқ споттер қатнашди. Фото.


дайжест

Самарқанд аэропортида хорижга олиб чиқиб кетилаётган Николай кумуш тангаси ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 1896 йил зарб қилинган Николай кумуш тангасининг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Танганинг тахминий қиймати 1,2 млн сўмни ташкил этилиши айтилмоқда.


дайжест

Yandex мактаб ўқувчилари учун IT маърузалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этди

Yandex ўқувчилар учун ижтимоий муаммоларни ҳал этишда технологиялардан фойдаланиш бўйича ўзбек ва рус тилларида маърузалар тинглаш имконини тақдим этди. Компания ходимлари иловадан ногиронлиги бўлганлар қандай фойдаланиши, AI ижтимоий ва экологик лойиҳаларда қандай ёрдам беришини сўзлаб беради.


дайжест

Тошкентда болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортгани рад этилди

Тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортиб, шифохоналарга мурожаатлар кўпайгани ҳақида видео тарқалди. ССББ бу хабарлар асоссиз экани, беморлар сони тунда бирмунча кўп бўлиши ва улар бошқа касалликлар бўйича ҳам мурожаат қилаётганини маълум қилди.


дайжест

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +18…+25 даража бўлади, кечаси +8…+13 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.


дайжест

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.


дайжест

Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Андижон ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларга ер майдонларини мансабдор танишлари орқали ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган, деб ёзди ИЛМА.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 апрель)

Ўзбек тилидаги «Жентльменча бўлмаган ишлар вазирлиги» ва «Якшанба» фильмлари ҳамда яна 8 та кинопремера, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, Халқаро жаз фестивали, концертлар, кўргазмалар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!