27 апрель куни Бухоро вилоятида Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан навбатдаги With Chery With Love (WCWL) тадбири ўтказилди.

Тадбирда Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистондан бўлган Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 8 Pro Max автомобиллари соҳиблари иштирок этдилар.

adm global, chery, реклама

Бухоро шаҳридан бошланиб, Bukhara Desert Oasis`гача бир соат давом этадиган қарийб 50 км масофали маршрут турли йўл қопламаларини ўз ичига олган эди. Маршрут давомида автомобиллар эгалари ҳам равон асфальт йўлларни, ҳам шағалли ва қумли қисмларга эга бўлган мураккаб тўсиқларни босиб ўтдилар. Бу кроссоверларнинг турли хил йўлсизлик шароитларида ўтувчанлиги, бошқарилувчанлиги ва умумий чидамлилигини синаб кўриш ҳамда минтақада мавжуд бўлган мураккаб йўлларда саёҳат учун ишончлилигига амин бўлиш имконини берди.

Фаол дам олиш шинавандилари учун квадроциклларда, туяларда ва отларда қизиқарли саёҳатлар ташкил этилди. Бу тадбирлар меҳмонларга ўзини тадқиқотчи сифатида ҳис қилиш, атрофдаги табиатнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва энергия олиш имконини яратди.

adm global, chery, реклама

Миллий ошпазлик анъаналарига алоҳида эътибор қаратилди. Катта пазандалик мусобақаси ўтказилиб, унда меҳмонлар миллий таомларни тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар ва таом тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашдилар. Пазандалик мусобақаси иштирокчилари томонидан тайёрланган турли хил таомлар татиб кўрилгандан сўнг, уларнинг барчаси шу қадар мазали чиққани сабабли ғолибни аниқлаш имкони бўлмади ва мусобақада дўстлик ғалаба қозонгани маълум қилинди.

Марказий майдонда ёрқин кўнгилочар дастур намойиш этилди. Профессионал бошловчи ва диджей оташин ритмлар орқали байрамона муҳитни яратдилар. Иммерцион театр томошабинларни миллий афсоналар ва анъаналарнинг мафтункор оламига чўмдириб, уларга воқеаларнинг бевосита иштирокчисига айланиш имконини берди.

adm global, chery, реклама

Бухоро вилоятининг анъанавий мусиқа асари — «Мавриги»ни маҳорат билан ижро этган рақс жамоаси ва мусиқачиларнинг чиқиши томошабинларни миллий колорит муҳитига сингдириб, қадимий анъаналар қувватини ҳис этиш имконини берди.

Кечқурун ташкилотчилар мулоқот учун қулай муҳит яратиб, гулхан ёқдилар. Бу меҳмонларга дам олиш, лаҳзадан завқланиш ва байрам ҳақидаги таассуротларини алмашиш имконини берди.

ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган мазкур тадбир автомобиллар эгаларини миллий маданият ва замонавий кўнгилочар ҳодисалар билан бирлаштириб, барча йиғилганларда унутилмас таассуротлар ва ҳар бир меҳмоннинг хотирасида ёрқин из қолдирди.

adm global, chery, реклама

Chery бренди томонидан ташкил этилган WCWL халқаро лойиҳаси автомобиллар эгаларини ягона ғоя, мақсад ва бренд билан бирлаштиришга мўлжалланган. Лойиҳа формати мижозлар учун тадбирлар шаклида амалга оширилади.

Бу тадбир туфайли турли ҳудудлардаги автомобиллар эгалари бир-бирлари билан танишиб, ўз автомобиллари ҳақида ижобий таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашдилар.

WCWL Ўзбекистондаги турли Chery русумли автомобиллар соҳиблари учун мунтазам равишда ўтказилади ва Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилади.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.