7 май куни Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти

  1. Венгрия элчиси Йожеф Рожа;
  2. Эрон элчиси Муҳаммадали Искандарий;
  3. Чехия элчиси Любомир Фреборт;
  4. Ўмон элчиси Вафо ал-Бусаидий;
  5. Жазоир элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлов билан қутлаб, Ўзбекистон ва улар вакиллик қилаётган мамлакатларни яқинлаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини қайд этди.

«Президент глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланишга таҳдидлар тобора кучаяётган ҳозирги даврда давлатлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишда, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади», — дейилади хабарда.

«Бугунги Ўзбекистон — жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан узоқ муддатли ва кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлатдир», — деди президент.

Давлат раҳбари Венгрия элчисига мурожаат қилиб, Будапешт Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва вақт синовларидан ўтган ишончли шериги эканини қайд этди.

Ёжеф Рожа.Ёжеф Рожа.

«Сўнгги йилларда бош вазир Виктор Орбан билан биргаликдаги қатъий интилиш ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракатларимиз натижасида алоқаларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди», — деди президент.

Шунингдек, икки томонлама товар айирбошлаш икки баробар ўсди, қўшма корхоналар сони ошмоқда, ўтган йили Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди, юздан ортиқ ўзбекистонлик талаба Stipendium Hungaricum дастури доирасида Венгрия олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Ўзбекистон бозорида Венгриянинг OTP Bank, Bonapharm, Gedeon Richter, Meditop каби бир қатор етакчи компания ва банклари ишламоқда.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Тошкент ва Будапешт ўртасида авиақатновлар бошланиши ишбилармонлик алоқалари ва туризм алмашинувларини янада фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбари Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп минг йиллик тарихий илдизлардан куч олаётганини таъкидлади.

Муҳаммадали Искандарий.Муҳаммадали Искандарий.

«Бугунги Эрон — катта иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Кейинги йиллардаги олий даражадаги тарихий ташрифлар ва эришилган муҳим келишувлар муносабатларимизда янги юксалиш даврини бошлаб берди. Барча даражада ўзаро мулоқотлар фаоллашди. Икки томонлама савдо ҳажми ўсмоқда, қўшма корхоналар сони 300 тага етди», — дея таъкидланади хабарда. Қайд этилишича, томонлар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олган.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Ўзбекистон Эрон билан тоғ-кон, энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиришдан манфаатдор. Транспорт йўлаклари ва транзит борасидаги ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Чехия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги анъанавий ва муҳим ҳамкори эканини таъкидлади. Ўтган йили ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифлари икки томонлама алоқаларни янги босқичга кўтаргани келтириб ўтилди.

Любомир Фреборт.Любомир Фреборт.

Ўзбекистонда Чехиянинг етакчи компаниялари саноат, инфратузилма, тиббиёт, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Тошкент-Прага авиақатновлари йўлга қўйилмоқда.

Келишилган инвестиция лойиҳаларини тўлиқ амалга ошириш ва саноат кооперацияси бўйича дастурни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди. Чехия Экспорт банки ҳамда Экспортни кафолатлаш ва суғурталаш корпорациясининг Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш режалари юқори баҳоланди.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Президент Ўмон Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ минтақасидаги муҳим ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. «Тошкентда Султон Ҳайсам Ол Саид иштирокида очилган Шарқшунослик институтининг муҳташам кутубхонаси давлатларимиз ўртасида ўзига хос дўстлик рамзи бўлиб келмоқда», — деди давлат раҳбари.

Вафо ал-Бусаидий.Вафо ал-Бусаидий.

Икки мамлакат ҳамкорлигида ҳали ишга солинмаган жуда катта салоҳият борлиги кўрсатиб ўтилди. Тез орада Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишини ўтказиш, Ишбилармонлар кенгашини тузиш зарурлиги қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, телекоммуникация, тўқимачилик саноати, туризм каби соҳалар ҳамкорлик учун истиқболлидир. Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси имкониятларидан унумли фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Ўзбекистон президенти Жазоир араб-мусулмон дунёсида жадал суръатда тараққий этаётгани, катта иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат, Африка қитъасидаги истиқболли шерик эканини таъкидлади. Жазоир араб давлатлари орасида биринчи бўлиб Тошкентда ўз элчихонасини очгани таъкидланди.

Муҳаммад Ирқий.Муҳаммад Ирқий.

Олий даражадаги учрашувларни ташкил этиш, сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини жорий этиш, Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш зарурлиги, бу икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаши таъкидланди.

Нефть-газ, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштириш зарурлиги қайд этилди.

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

ишонч ёрлиқлари, шавкат мирзиёев, элчилар

Маросим якунида президент элчиларга фаолиятида муваффақиятлар тилаб, мамлакат ҳудудларига бориш, Ўзбекистонда бўлаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишга чақирди.