Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 18−23, 7 июнь кундузи 32−37, 8−9 июнда эса 34−39 даража иссиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19−22, 7 июнь куни 34−36, 8−9 июнда эса 35−38 даража бўлади.