Чоршанбадан то иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, бугун кундузи Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн.

Ҳаво ҳарорати +32…+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +36…+39 даражагача бўлади.

Чоршанба-жума кунлари фақат республиканинг айрим тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага кўтарилади ва +34…+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражагача бўлади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди, 15−16 июлда айрим жойларда баъзида 18−23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июлда эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17−19 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, 15−16 июлда 10−13 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат бугун ва эртага +32…+35 даража, 17−19 июлда +35…+37 даража бўлади.