Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Фақат тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида маҳаллий хусуситга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36…+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+41 даражагача бўлади.

Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат 2−3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво +38…+41, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача исийди.

Шамол 7−12 метр/сукунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/сукундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкент шаҳрида 22−25 июлда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/сукунд тезликда эсади. Душанба кундузи ҳарорат +36…+38 даража бўлади, сўнг иш ҳафтасининг охиригача +39…+41 даражагача аста-секин кўтарилади.