Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли ва жуда иссиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +38…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44…+45 даражагача исийди.

Шамол 7−12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20−23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзгидромет раҳбари ҳам 25−29 июль кунлари ҳаво кескин исиши ҳақида огоҳлантириш берганди.

«Газета.uz» пойтахтда куннинг иссиқ вақтида кўчада одамларга микрофон тутиб, улар иссиққа қандай чидаётгани ҳақида сўраганди.