Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +34…+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40…+42 даражагача бўлади. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2−7 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8−10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат асосан кечалари +24…+26, кундуз кунлари +37…+39 даража бўлади.