Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кўтарилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

5−7 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат асосан +36…+39 даража, республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида +40…+42 даражагача бўлади.

8−9 августда иссиқ кучаяди ва республика ҳудудининг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +40…+42 даражагача, жанубда +43…+44 даражагача исийди.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 9 август куни салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат +32…+37 даражагача пасаяди.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Фақат 5−6 ва 9 август кунлари Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7−12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 8−10 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечалари +23…+25, кундуз кунлари 5−7 августда +37…+39, 8−9 августда +39…+41 даража бўлади.