жсст, кўкрак сути, эмизиш, юнисеф

Деярли барча оналарда чақалоқлари учун етарли миқдорда сут бўлади. Бу тўғри бириктирилишига, озиқлантириш частотасига ва самарадорлигига боғлиқ. Она сути билан эмизиш ёрдамларни: тиббий маслаҳат, уйда ёрдам, яхши овқатланиш ва етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш кабиларни талаб қилади.

жсст, кўкрак сути, эмизиш, юнисеф

Чақалоқлар кўкракни излаш рефлекси билан туғилади, лекин болага кўкракни тўғри тутиш лозим бўлади. Кўкрак сути билан озиқлантириш вақт ва маълум кўникмани талаб қилади. Шунингдек, эмизикли оналарни уйда ва иш жойларида қўллаб-қувватлаш муҳимдир.

жсст, кўкрак сути, эмизиш, юнисеф

Туғуруқдан кейинги дастлабки кунларда кўкрак сути билан боқишда ноқулайлик бўлиши мумкин. Бироқ болани тўғри жойлаштириш ва унга тўғри кўкрак бериш орқали ноқулайликларни бартараф этиш мумкин. Агар муаммолар юзага келса, тиббиёт ходими уларни ҳал этишда ёрдам бериши мумкин.

жсст, кўкрак сути, эмизиш, юнисеф

Дастлабки 6 ойда болага сув умуман керак эмас, сабаби она сути таркибининг 85−90 фоизи сувдан иборат. Кичик миқдорда ҳам ичилган сув ошқозонни тўлдиради. Натижада боланинг иштаҳаси йўқолади ва озуқа моддаларига бой она сутига бўлган эҳтиёжини пасайтиради.

ЮНИСЕФ ва ЖССТ чақириғи

Инсон ҳаётининг дастлабки ойларида — ўсиш ва ривожланиш учун ўта муҳим бўлган даврда — она сути таркибидаги антитаналар чақалоқни турли касалликлардан, шу жумладан, ҳаёт учун хавфли бўлган хасталиклардан ҳимоя қилади. Она сути билан озиқлантириш болалик касалликларининг юкини ҳамда оналарнинг баъзи саратон ва юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш хавфини камайтиради.

Бу ҳақда ЮНИCЕФ ижрочи директори Кэтрин Рассел ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг 1−7 август кунлари ўтказиладиган Бутунжаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш ҳафталиги муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилади.

Кўкрак сути билан боқиш фавқулодда вазиятларда катта аҳамиятга эга, чунки у чақалоқлар ва ёш болалар учун хавфсиз ва мавжуд мукаммал озуқа манбаи ҳисобланади.

Жаҳон миқёсида сўнгги 12 йил ичида фақат она сути билан озиқланадиган олти ойгача бўлган чақалоқлар сони 10 фоиздан кўпроққа ошган. Бу сайёрадаги чақалоқларнинг 48 фоизи энди ҳаётни соғлом бошлаш учун яхши имкониятга эга, дейилади мурожаатда.

«Оналарга кўкрак сути билан озиқлантириш учун зарур ёрдам берилса, бундан бутун жамият манфаат кўради. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, кўкрак сути билан озиқлантириш кўрсаткичларини ошириш ҳар йили 820 мингдан ортиқ боланинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», — деди ЮНИСЕФ ва ЖССТ раҳбарлари.

Мурожаатнинг тўлиқ матни.