10−13 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати 10 сентябрда кечаси +8…+13, кундузи +25…+30, 11−13 сентябрда кечалари +10…+15, кундуз кунлари +27…+32 даража бўлади.

Шамол шарқдан ўртача тезликкача эсади. Республиканинг тоғли ҳудудларида 10−13 сентябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахтда 9−13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9 сентябрда +24…+26 даража, 10 сентябрда кечаси +10…+12, кундузи +27…+29, 11−13 сентябрда кечалари +12…+15, кундуз кунлари +29…+31 даража бўлади.