Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар берди Ўзгидромет.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь — шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликкача эсади, 21−22 сентябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 20−21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари +14…+17 даража, кундузи +28…+31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.