Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

24−25 сентябрь кунлари Қорақалпоғистонда ва 25 сентябрда Хоразм вилоятида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудудига Каспий денгиз ҳудудларидан бироз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 26−27 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 26 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 24−25 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 26 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари +14…+17, кундуз кунлари 23−25 сентябрда +28…+31, 26−27 сентябрда +24…+27 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 25−26 сентябрда 10−12 м/с гача кучайиши мумкин.