1−4 октябрь кунлари республика бўйича ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг айрим жойларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) қисқа муддатли ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +18…+23 даража атрофида анча салқин бўлади.

Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3−4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3−4-октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда +7…+12 даража бўлади, 2−4 октябрда +12…+17 даражагача кўтарилади. Кундуз кунлари 1−2-октябрда +22…+27, 3−4 октябрда +25…+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 30 сентябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат +20…+22 даража бўлади. 1−4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 2 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 1 октябрда +9…+11, 2−4 октябрда +13…+16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари 1−2 октябрда +24…+27, 3−4 октябрда +27…+30 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.