Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳудудларда ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +20…+25 даражани ташкил этади.
Шанба, эртага куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +20…+25 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. Фақат шимолий ва жанубий ҳудудлар бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража атрофида бўлади, кундуз куни +17…+22 даражагача бироз пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11 ва 13 октябрь кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Шунингдек, тўртта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинган.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида 11 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +22…+24 даража бўлади.
12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+14, кундузи +22…+24 даража бўлади. 13 октябрда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+14, кундузи +20…+22 даража бўлади.