Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.
Душанба ва сешанба кунлари антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6−8 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечалари +3…+8 даражагача, шимолий ҳудудларда −0…−2 даражагача пасаяди, кундуз кунлари +13…+18 даражадан юқори бўлмайди.
Пайшанба ва жума кунлари антициклон шарққа томон силжийди, бу кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даража атрофида бўлиши сақланиб туради, жума кунига келиб кундуз куни +17…+22 даражагача кўтарилади.
16−17 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 13−18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 14−17 октябрда республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба ва сешанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +15…+17 даражани ташкил этади, сешанба кечаси +8…+10 даража бўлади, кундузи +13…+15 даражадан юқори бўлмайди.
16−17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+6, кундуз кунлари +13…+16 даража атрофида бўлади.