5−8-ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7−8-ноябрда кечалари 0…+5 даража илиқни, баъзи жойларда -3 даражагача совуқни, кундуз кунлари 5−10 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13−18 метр/секундгача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20−23 метр/секундгача кучайиши мумкин.

5−6-ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5−7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.