Ўзбекистонда ҳафта ўртасида бўлган совуқ ҳароратдан сўнг 16−17 ноябрь, дам олиш кунлари ҳаво аста-секин илиқлашади. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +8…+11 даражага етади, якшанба куни эса термометр устуни +14…+17 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат бироз секин кўтарилади ва 0…+5 атрофида бўлади, шимолда баъзи жойларда −1…−2 даражагача совийди.

Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 0…+3 даража, 16 ноябрда +11…+13 даража, 17 ноябрда +14…+16 даража оралиғида бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.