Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
7 декабрь куни республика шимолининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари −3…+2 даража, кундуз кунлари +2…+7 даража, шимолда кечалари −3…−8 даража, кундуз кунлари −2…+3 даража бўлади.
8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0…-5 даража, шимолда кечаси −5…−10 даража, кундузи −2…−7 даражани ташкил этади.
8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим жойларга туман тушади.
Тошкент шаҳрида 6−7 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с теликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари −1…+1 даража, кундуз кунлари +2…+5 даража бўлади.
8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи −2…−4 даража бўлади.
Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари −5…−10 даражагача (Тошкентда −6…−8 даражагача), шимолда −13…−18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.