20−22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея огоҳлантирди Ўзгидромет агентлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 20−21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди.
21−22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −7…−10 даражагача, кундуз кунлари 0…-3 даражагача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.