Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.
Жума куни кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13−18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0…+5 даража, жанубда +8 даража бўлади.
Шанба−якшанба кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 21−22 декабрда кечалари −5…−10 даражагача пасаяди, кундуз кунлари −2…+3 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари −5…−7 даража, кундуз кунлари 0…+3 даража бўлади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.